Саломатлик кушандаси бўлмиш гижжаларнинг 250 дан ортиқ тури бор. Улар асосан инсоннинг ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилади. Аниқланишича, гижжаларнинг узунлиги қайси турга мансублигига қараб 6 мм.дан 4-6 м.гача етади. Айрим гижжалар инсон жигари, ўт қопи, ўпка, мияси ёки мушак тўқималарида ҳам бўлади. Улар йиллар давомида катталашиб, танадаги аъзо ва тўқималар фаолиятини издан чиқаради. Гижжалар айниқса, болаларда кўп учрайди. Гижжалар бола организмида яшаётганини қуйидаги белгилардан билса бўлади: